Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ижтимоий тармоқларда тарқалган Муҳаммадали исмли болакайнинг мурожаатини кўриб, унга миннатдорлик мактубини йўллади. Бола видеомурожаатида давлат раҳбари билан учрашишни исташини айтган.
Президент боланинг самимий тилакларидан мамнун бўлганини билдириб, унга мактуб ва совға йўллаган.
26 сентябр куни мактуб ва Президент совғалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида тантанали равишда топширилди. Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Ўринбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Муҳаммадали, унинг ота-онаси ҳамда бола тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари топширилди.
Муҳаммадалининг тарбиячиси Гулбаҳар Сапаровага эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан «Ватан фидойиси» кўкрак нишони берилди.