Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Президент Сергелидаги кўприк муаммосига тўхталди​​​​​​​

Президент Сергелидаги кўприк муаммосига тўхталди​​​​​​​

Фуқаро январь ойида мактаб ўқувчиси Сергелидан оқиб ўтадиган «Жунариқ» каналига тушиб кетганини айтиб, бузилган кўприкни қайта тиклашни сўраб мурожаат қилган.

Бироқ бу масалага икки ой давомида бирорта масъул эътибор қаратмаган, мурожаатга эса юзаки жавоб берилган. Ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалганидан кейингина маблағ ҳам топилган, кўприк ҳам қурилган.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент бу масалага эътибор қаратиб, мурожаатлар билан ишлашдаги бундай камчиликлар одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказаётгани кўрсатиб ўтди.

Ўтган йили Халқ қабулхоналарига ҳокимларнинг ўзи раҳбар қилиб тайинланганди. Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарёда раҳбарларнинг ўзи шуғуллангани учун ҳудудидаги мурожаатлар 25-30 фоизга камайгани, аҳоли кўтарган масалаларнинг 60-70 фоизи ижобий ҳал бўлаётгани таъкидланди. Лекин қолган ҳокимлар ва айрим вазирлар ҳали бу борада кескин ўзгариш қилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Халқ қабулхоналарига келаётган мурожаатларнинг катта қисми Ички ишлар (148 минг), Мажбурий ижро бюроси (134 минг), Энергетика (88 минг), Бандлик (60 минг) ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига (56 минг) тегишли экани қайд этилди.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!