Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳарорат +25 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳарорат +25 даражагача кўтарилади


16–22 ноябрь кунлари мамлакатимизда баҳор ўрталарини эслатувчи илиқ ва деярли қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +22…+25 даражагача кўтарилади. Шимол ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмаяпти. Илиқ ҳаво метан заправкалари фаолиятининг вақтинча барқарорлашишига ҳам ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:37. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар