Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент маслаҳатчиси ректорлар билан онлайн йиғилиш ўтказди

Президент маслаҳатчиси ректорлар билан онлайн йиғилиш ўтказди

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувохитов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигихабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги “Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4681-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Онлайн йиғилишда Самарқанд ва Термиз давлат университетлари, Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Тошкент давлат педагогика университетлари ва Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиаллари раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган Рахимов Ғанишер Худойкулович таништирилиб, мазкур янги олий таълим муассасаси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Киритилди: 21:40 28.04.2020. Ўқилди: 3997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!