Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражага чиқди

Ўзбекистонда аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражага чиқди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатида аҳоли ва бизнеснинг банклар олдидаги умумий қарзи 629 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63,5 трлн сўмга ёки 11,2 фоизга кўп.

☑️ Эътиборлиси, айнан аҳоли қарздорлиги тез суръатларда ўсмоқда. Бир йил ичида аҳолининг банклардаги кредитлари 190,4 трлн сўмдан 230,8 трлн сўмгача кўпайиб, 21,2 фоизлик ўсиш қайд этилди.

☝️Агар 2020 йилда аҳолининг банклардан олган кредитлари атиги 43,8 трлн сўм бўлганини ҳисобга олсак, бугунги кунда мазкур кўрсаткич 5 баравардан ортиққа ошган.

📍Кредит ҳажми бўйича Тошкент шаҳри мутлақ етакчи бўлиб турибди. Пойтахтда жами кредитлар қолдиғи 290 трлн сўмдан ошган бўлиб, бу мамлакатдаги барча кредитларнинг қарийб ярмига (46,1%) тенг.

☑️ Банклар кесимида энг катта кредит портфели Ўзмиллийбанк ҳисобига тўғри келмоқда — 107,4 трлн сўм. Кейинги ўринларда Агробанк (89 трлн сўм), ЎзСҚБ (61,7 трлн сўм), Асакабанк (40,2 трлн сўм) ва Халқ банки (36,7 трлн сўм) жойлашган.

🏠 Аҳоли энг кўп маблағни ипотека кредитлари учун олган — 83,9 трлн сўм. Шунингдек, микроқарзлар (50,1 трлн сўм), микрокредитлар (44,3 трлн сўм) ва автокредитлар (39,6 трлн сўм) ҳам юқори улушга эга.

Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда кредитлар аҳоли ҳаётининг ажралмас қисмига айланган ва қарздорлик ҳажми тарихий юқори даражаларга чиқишда давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 14:41. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!