Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖЧда Машариповнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

ЖЧда Машариповнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳат сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун эълон қилинган 26 нафар футболчидан иборат якуний таркибдан чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кеча, 11 июнь куни футболчилар расмий фотосессия маросимида иштирок этди. Айни вақтда Америка Қўшма Штатларида жамоа билан бирга бўлиб турган спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган видеода “Sabah” клуби сафида Озарбайжон чемпионати ва Кубоги ғолиблигини қўлга киритган Умарали Раҳмоналиев 10-рақамли либосда кўриниш берди.

Маълумот учун, фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.

2 июнь куни ЎФА матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ва 2026 йилги ЖЧда иштирок этувчи 26 нафар футболчидан иборат таркибда Машарипов 10-рақамда қайд этилган эди.

Киритилди: Бугун 15:11. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!