Владимир Путин уруш иштирокчилари билан учрашувда Россия Украина бўйлаб амалга оширилаётган зарбаларни кучайтиришини маълум қилди. У бунга сабаб сифатида Украина Қуролли кучларининг дронлар ёрдамида Россия ҳудудидаги объектларга уюштираётган ҳужумларини кўрсатди.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Украина Қуролли кучларига муносиб тарзда жавоб қайтариши керак.
"Биз шундай қилмоқдамиз. Ва рақибнинг инфратузилмасига бераётган зарбаларимизни янада кучайтирамиз, токи унда бизнинг фуқаролик объектларимизга ҳужум қилиш истаги қолмасин", — деди у.