Ўзбек ОАВларида Аббосбек Файзуллаевни "Ливерпуль" клуби скаутлари кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, Аббоснинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари диққат марказида бўлади. Шунингдек, мерсисайдликлар фаолиятини ёритиб борувчи "Liverpool Hub" аккаунти ҳам бу хабарни тасдиқлаган.
"Ливерпуль" скаутлари Аббосбек Файзуллаевни яқиндан кузатаётгани хабар қилинмоқда. Айни вақтда "Истанбул Башакшеҳир" сафида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси клуб ва терма жамоадаги ўйинлари орқали эътиборни ўзига қаратмоқда."
Бироқ, ушбу инсайдлар ҳозирча ишончли манбалар томонидан тасдиқланган эмас. Жаҳон чемпионати давомида Файзуллаев ёрқин ўйин намойиш этса, албатта Европанинг "топ-5" чемпионатларидан бирига йўл олиши мумкин.
Маълумот учун, якунланган мавсумда 22 ёшли футболчи "Истанбул Башакшеҳир" сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 7 та ассист ёздириб қўйди.