Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`да кимга мухлислик қилиши маълум бўлди

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`да кимга мухлислик қилиши маълум бўлди

UFC шон-шуҳрат зали аъзоси, 37 ёшли собиқ енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедов футбол бўйича жаҳон чемпионатида гуруҳдошимизни қўллаб-қувватлайди.

Маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди: А Futbole аккаунти доғистонлик аралаш яккакураш устасининг бўлажак мундиалда гуруҳдошимиз Португалия терма жамоасига мухлис қилишини айтди.

"Хабиб Нурмагомедов болалигидан футболчи бўлишни орзу қилган. Олтинчи синфда у ён дафтарига 200 та футбол номини ёзди. У бир неча бор "Спартак" машғулотларида қатнашган ва Криштиану Роналду билан мулоқотда бўлган. Бир пайтлар Шамил Лахиялов Хабибга ўз клубида ўйнашни таклиф қилган, аммо ўшанда у ММАдаги фаолиятига эътибор қаратган эди", - дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 18:46. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!