Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Пойтахтда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Пойтахтда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқиб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Уларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший, қурилиш ёки суюқ чиқиндиларни ташлаш қуйидаги жарималарга олиб келади:

  • Фуқаролар учун: Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 бараваридан 3 бараваригача, яъни 340 000 сўмдан 1 020 000 сўмгача.
  • Мансабдор шахслар учун: БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача, яъни 3 400 000 сўмдан 6 800 000 сўмгача.

Агар бундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг бир йил ичида қайта содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 700 000 сўмдан 3 400 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (6 800 000 сўмдан 10 200 000 сўмгача) жарима солинади.

Шунингдек, махсус полигонларга қўйилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 17 000 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, улар учун жами 7,6 миллиард сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Киритилди: 18:00 12.03.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!