Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Португалиялик юлдуз "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин

Португалиялик юлдуз "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш келаси ёзда Испаниянинг "Реал" клуби учун трансфер мақсадига айланди.

Daily Star нашрининг эксклюзив материалида ёзилишича, сўнгги ойларда "Реал" скаутлари "Юнайтед"нинг деярли барча ўйинларида - уйда ҳам, сафарда ҳам иштирок этишган.

Ла Лига гранди вакиллари кўрганларидан мамнун бўлишгани аниқ, чунки 30 ёшли португалиялик "Юнайтед" сафида сўнгги 7 ўйинда 7 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

"Юнайтед" Фернандешни сотмоқчи эмас, аммо "қизил иблислар" молиявий фейр-плей нуқтаи назаридан заиф ҳолатда ва 90 миллион фунт атрофидаги таклифни қабул қилиши мумкин.

"Реал" Фернандешни "Тоттенхэм"нинг 39 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг вориси сифатида кўрмоқда.

Қўшимча қиламиз, "Юнайтед"да Фернандеш билан 12 ойга узайтириш имконияти билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома бор.

Киритилди: 12:50 30.03.2025. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!