Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Португалияда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган боғ ёнмоқда

Португалияда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган боғ ёнмоқда

Португалиянинг марказий қисмида 6 август куни содир бўлган ёнғин ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Серра-да-Эштрела боғидаги ноёб ўрмонни йўқ қилди, дея хабар берди Euronews.

Португалия ҳукумати маълумотларига кўра, Серра-да-Эштреладаги ёнғин Португалияда жорий йилнинг ёзида содир бўлган энг йирик ёнғин бўлиб, тахминан 15 минг гектар майдонни вайрон қилган.

Португалиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари ёнаётган жойдан 300 км узоқликда жойлашган Испания пойтахти – Мадридга ҳам ёнғин ҳиди етиб келди.

Бу йил ўзгача қурғоқчиликни бошдан кечираётган Португалияда июл ойи бир асрнинг энг иссиқ ойи бўлди.

Табиат ва ўрмонларни муҳофаза қилиш институтининг сўнгги маълумотларига кўра, йил бошидан буён 81 минг гектарга яқин майдон ёниб кетган, бу 2017 йилда юз берган ва 100 га яқин одам ҳалок бўлган ҳалокатли ёнғинлардан кейинги энг каттаси.

Киритилди: 22:12 17.08.2022. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!