Португалия терма жамоаси юлдузи, ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш бўлажак 2026 йилги Жаҳон чемпионатида миллий жамоа олдига қўйилган мақсадлар ҳақида гапириб ўтди.
«Бу биз учун ўзига хос турнир, биз ўз мамлакатимиз учун ўйнаймиз. Португалия терма жамоасининг асосий мақсади — мундиалда ғалаба қозониш. Биз финалга қадар етиб боришни истаймиз, рақиб ким бўлишидан қатъи назар. Барча хаёлимиз фақат ғалаба ҳақида», — дея ярим ҳимоячининг сўзларидан иқтибос келтиради A Bola.
Жаҳон чемпионати-2026 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида Португалия Колумбия, Конго ДР ва Ўзбекистон терма жамоалари билан куч синашади.