Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Португалия терма жамоаси қўллаган жаримани Роналду 39 сонияда ишлаб топади

Португалия терма жамоаси қўллаган жаримани Роналду 39 сонияда ишлаб топади

Португалия терма жамоасидан 30 кунга четлатилган Криштиану Роналдуга тайинланган пул жаримаси унинг "Ан-Наср"даги даромади билан солиштирилганда жуда кичик миқдорни ташкил этади.

Сентябрь ойи охирида миллий жамоа қароргоҳини тарк этган футболчининг ишини Португалия футбол федерацияси интизом қўмитаси кўриб чиқди. Жорже Жезуш билан боғлиқ келишмовчиликлар фонида юз берган ушбу воқеадан сўнг Роналду 30 кунлик дисквалификация ва 255 евро жарима билан жазоланди.

ОАВ маълумотларига кўра, 41 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида йилига 208,4 миллион евро маош олади.

Ушбу рақамдан келиб чиқилса, Роналдунинг ҳар бир сонияга тўғри келадиган даромади тахминан 6,6 еврони ташкил қилади.

Демак, португалиялик юлдуз 255 евролик жарима миқдоридаги пулни ишлаб топиши учун бор-йўғи 39 сония кифоя.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг "Ал-Наср" билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:32 19.10.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!