Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Португалия терма жамоаси аъзоси "Реал Мадрид"га кўчиб ўтиши мумкин

Португалия терма жамоаси аъзоси "Реал Мадрид"га кўчиб ўтиши мумкин

Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчининг хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бернардунинг "шаҳарликлар" билан шартномаси келаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боис, "қаймоқранглилар" португалиялик футболчини арзон нархда ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Мадридликларнинг фикрича, Силва жамоанинг ўрта чизиғи учун яхши кучайтирувчи бўлади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 40 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:20 04.04.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!