Хитой Олий халқ прокуратураси Пекин мерининг собиқ ўринбосари Гао Пенни ҳибсга олишга қарор қилди. У порахўрликда гумон қилинмоқда.
Прокуратура сайтидаги хабарда айтилишича, департамент аввалроқ амалдорни «қамоққа олишга қарор қилган». Ҳозирда унинг ҳибсда эканлигига аниқлик киритилмаган. Иш кўриб чиқилмоқда.
Октябрь ойида Пекин вице-мери порахўрлик айбловлари туфайли ўз лавозимидан озод этилгани маълум бўлган эди. У Хитой Коммунистик партиясидан ҳам чиқариб юборилган. Прокуратура маълумотларига кўра, мансабдор шахс тўлов эвазига учинчи шахсларни ишга жойлаштириш, кўтарилиш, тадбиркорлик фаолияти ва қурилиш шартномаларини олишда ёрдам берган.