Польша НАТОнинг Украина учун Америка қуролларини сотиб олиш дастурига ҳисса қўшишни давом эттирмайди. Бу ҳақда Польша бош вазири Дональд Туск журналистларга маълум қилди.
“Мен НАТО бош котиби Марк Рюттега биз ҳозирча PURL дастурига – Европа пулларига Украина учун Америка қуроллари харид қилиш – бадал киритмаслигимизни айтдим”, - деди Туск матбуот анжуманида.
Польша бош вазири бу қарорини юқори бюджет тақчиллиги ва мамлакат мудофаасига сарфланаётган харажатлар билан изоҳлади.
Украина учун Америка қуролларини Европа пуллари эвазига харид қилиш ташаббуси АҚШ маъмурияти Киев режимига қурол-яроғларни бепул етказиб беришни давом эттиришдан бош тортганидан кейин пайдо бўлган.
Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.