Баъзи ҳудудларда 200 метр чуқурликда бўлиши кутилаётган бу кўп қатламли мудофаа чизиғи тўсиқлар, зовурлар ва миналанган майдонлардан иборат бўлади.
Полша Россия ва Беларус билан чегарадош 400 милялик «Шарқ қалқони» йирик мудофаа лойиҳасини қуришни бошлади.
Лойиҳа қиймати 1,9 миллиард фунт стерлингни ташкил этади ва Украинада давом этаётган уруш туфайли кескинлик юқорилигича қолаётган НАТОнинг шарқий чегарасини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган.
У Полшани потенциал таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган танкга қарши тўсиқлар, бункерлар, кузатув технологиялари ва дронга қарши тизимлар каби комплекс мудофаа воситаларини ўз ичига олади, деб ёзади The Daily Mail.