Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Польша бош вазири Германиясиз танк коалицияси ҳақида гапирди

Польша бош вазири Германиясиз танк коалицияси ҳақида гапирди

Польша бош вазири Матеуш Моравецки Polska Agencja Prasowa нашрига берган интервьюсида Германия Киевга Leopard танкларини юборишга рози бўлмаса, Варшава янги ҳарбий коалиция тузишга тайёрлигини айтди.

"Биз Украина учун ўзларининг замонавий технологияларининг бир қисмини қурбон қилишга тайёр бўлган ва унинг қон кетишини пассив кузатмайдиган давлатлардан иборат "кичикроқ коалиция" яратамиз", деди у.

Бош вазир Германиядан “Leopard” танклари арсеналида бўлган бошқа давлатлар уларни Киевга ўтказиши мумкинми, деган аниқ жавобни эшитишни исташини таъкидлади.

Моравецкининг сўзларига кўра, Берлин ўзи тузган тузоққа тушиб қолган, чунки у йиллар давомида Москва билан "яқинлашиш сиёсатини" олиб борган.

Киритилди: 18:56 22.01.2023. Ўқилди: 1516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!