Полша аскари Белоруссия билан чегарада қоровуллик вазифасини бажараётганда ўз жонига қасд қилди . Бу ҳақда Полша қуролли кучлари бўлинмаларининг тезкор қўмондонлиги маълум қилди , деб хабар беради “РИА Новости” .
“Бугун тунда “Хавфсиз Подласие” операцияси ўтказилаётган ҳудудда ҳарбий хизматчилардан бири ўз жонига қасд қилгани ҳақида чуқур қайғу билан хабар қиламиз”, — дейилади штабда.