Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Покистондаги қуролли ҳужумида 6 киши ҳалок бўлди

Покистондаги қуролли ҳужумида 6 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги газни қайта ишлаш заводига жангариларнинг ҳужуми оқибатида тўрт нафар полиция ва хусусий хавфсизлик компаниясининг икки ходими ҳалок бўлди.

Покистон матбуотига кўра, бир гуруҳ қуролланган жангарилар Афғонистон билан чегарадаги Хангу ҳудудидаги корхонага ҳужум қилган.

Минтақа расмийларининг айтишича, жангарилар қуёш электр станциясига ҳам зарар етказган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Сўнгги ойларда Покистонда, асосан, Хайбер-Пахтунхва ва Балужистон вилоятларида терактлар кучайган.

Исломободнинг даъво қилишича, ҳужумларда Афғонистонда жойлашган "Теҳрик-е-Толибон Покистон" (ТТП) ташкилоти иштирок этган. Ўз навбатида, Афғонистон бу айбловларни рад этади.

Манба: www.aa.com.tr

Киритилди: 23:24 23.05.2023. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!