Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Покистонда жангарилар билан тўқнашувда 4 нафар полициячи ҳалок бўлди

A A A
Покистонда жангарилар билан тўқнашувда 4 нафар полициячи ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятида бир гуруҳ жангарилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги тўқнашувда тўрт нафар полициячи ҳалок бўлди, бир жангари зарарсизлантирилди.

Покистон матбуотига кўра, полиция 10 апрель куни Кветта шаҳридаги портлашдан сўнг кенг кўламли операция бошлаган. Ходимлар ва жангарилар ўртасида жанг Кучлоқ ҳудудида бошланган.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Кветтадаги гавжум кўчада содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши, жумладан, икки полициячи ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.

Сўнгги ойларда Покистонда, хусусан, Хайбер-Пахтунхва ва Балужистон вилоятларида терактлар кучайган.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни эрталаб Балужистонда содир этилган худкушлик ҳужумида 10 нафар полициячи ҳалок бўлган эди.

Киритилди: 02:55 12.04.2023. Ўқилди: 1586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!