Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар бугун бошланиши ҳақидаги даъвосига қарамай, Покистон расмийлари ҳеч қандай учрашув режалаштирилмаганини билдирди. Эрон эса АҚШ билан музокаралар кетаётганини рад этди.
Шу билан бирга, Покистон ва Қатар воситачилари ҳали ҳам музокараларни ташкиллаштириш устида ишламоқда.