Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи К.Т. фуқаро Б.А.нинг “Туялас” МФЙ ҳудудидаги хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт қилдириб беришини айтиб, К.Т.нинг топшириғига кўра 8 500 АҚШ долларини фуқаро М.Ш. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.