Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Вашингтоннинг Эронга қарши янги зарбалар бериш режаларидан хавотир билдирди.
Бу ҳақда Axios нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Америка етакчисини вазиятни юмшатишга ва кейинги зарбалардан тийилишга чақирган. Бир манбанинг айтишича, саудияликлар АҚШнинг ҳаракатлар режаси бўйича аниқлик киритишни сўрашган.
Axios шунингдек, шанба куни Қатар воситачилари Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи, АҚШнинг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Уммон вакиллари билан алоҳида маслаҳатлашувлар ўтказганини хабар қилмоқда.
Порталнинг хабар беришича, Қатар Ҳормуз бўғозида нормал юк ташишни тиклаш бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, музокаралар давомида баъзи ютуқларга эришилган, аммо тафсилотлар ошкор қилинмаган.