Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитой электромобиллари омборларда тўпланиб қолмоқда

Хитой электромобиллари омборларда тўпланиб қолмоқда

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир ярим йил ичида Хитойдан экспорт қилинган 1 миллиондан ортиқ электромобил ҳали ҳам якуний харидоргача етиб бормаган. Бунинг бир қисми денгиз орқали ташиш муддатлари узайгани билан изоҳланмоқда, бироқ бу дунё бўйлаб портлар ва омборларда автомобиллар захираси ғайритабиий даражада ошганини кўрсатмоқда.

Мутахассислар бунга Хитой ички бозорида автомобил савдоси пасайгани ва ишлаб чиқарувчилар ортиқча маҳсулотларни экспортга йўналтиргани сабаб бўлганини айтмоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида Хитойда барча турдаги автомобиллар савдоси 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиздан кўпроққа камайган.

Шу билан бирга, автомобил ишлаб чиқариш атиги 6 фоизга қисқарган. Натижада Хитой автомобиллари экспорти 65 фоизга, электромобиллар экспорти эса 120 фоизга ошган.

Киритилди: Бугун 14:41. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!