Бугун 16 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон президенти Путинга учта вариантни таклиф қилди

Покистон президенти Путинга учта вариантни таклиф қилди

Ашхобод форуми доирасида Россия президенти Владимир Путин Покистон президенти Асиф Али Зардарий билан муҳим суҳбат ўтказди. Етакчилар Россия ва Покистонга расмий ташриф билан боришга ўзаро таклифномалар алмашдилар.

Москванинг Исломобод билан, шунингдек, Эрон билан деярли ўхшаш макроиқтисодий масалалар доираси бор - темир йўл тармоғини ривожлантиришга сармоя киритиш, газ магистралларини қуриш, "Шимол-Жануб" МКК орқали савдони ривожлантириш.

Покистонликлар Россия темир йўл компаниясига ўз темир йўл тармоғига сармоя киритиш учун учта йўналишни таклиф қилмоқда.

Биринчиси - яқин келажакда қурилиши бошланадиган Трансафғон линияси билан боғланиш, иккинчиси - Эрон-Покистон чегарасидаги темир йўл ўтиш жойини замонавийлаштириш ва мамлакат ичкарисига янги йўналиш қуриш, ва ниҳоят, учинчиси - Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик мис конидан Балужистон вилоятининг жануби-ғарбида жойлашган Гвадар портига темир йўл йўналиши барпо этишдан иборат.

Киритилди: 19:36 15.10.2024. Ўқилди: 2211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!