Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистонда жойлашган "Теҳрик-э-Толибон Покистон" ("Покистон Толибони ҳаракати") гуруҳи жангариларининг лагерларига ҳаво зарбалари берди

A A A
Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистонда жойлашган "Теҳрик-э-Толибон Покистон" ("Покистон Толибони ҳаракати") гуруҳи жангариларининг лагерларига ҳаво зарбалари берди

Қайд этилишича, ҳаво ҳужумлари нишони Покистон-Афғонистон чегараси яқинида жойлашган Ламан (Пактика вилояти) ва Паса Мелла (Хост вилояти) аҳоли пунктлари бўлган.

Зарбалар 16 март куни Покистоннинг Хайбaр-Пахтунхва вилоятининг Мир Али шаҳридаги ҳарбий базага уюштирилган ва етти нафар покистонлик аскар ҳалок бўлган ҳужумдан кейин берилган. Маълум қилинишича, ҳужумни “Теҳрик-э-Толибон Покистон” гуруҳи аъзолари амалга оширган.

Reuters агентлиги Афғонистондаги ҳукмрон "Толибон" ҳаракати вакилларига таяниб, Покистоннинг Афғонистон ҳудудига уюштирган икки ҳаво ҳужуми оқибатида саккиз нафар аёл ва бола ҳалок бўлганини билдирди.

"Толибон" ҳаракати, шунингдек, мамлакат ҳудудига берилган авиазарбаларга жавобан Покистонга зарбалар берилганини маълум қилди.

Киритилди: 16:46 18.03.2024. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!