Покистон ҳукумати оғир аҳволга тушиб қолган Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун 200 тонна гуманитар ёрдам жўнатилишини маъқуллади.
Бу ҳақда Ислом Республикаси Ахборот вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, яқин икки кун ичида Иордания ва Мисрга зарурий буюмлар ва озиқ-овқатлар бўлган иккита юк самолёти юборилиши кутилмоқда. Покистоннинг ушбу мамлакатлардаги элчиларига Фаластиннинг жанговар ҳаракатлардан жабрланган ҳудудларига кейинги гуманитар юкларни етказиб беришни мувофиқлаштириш топширилди.
"Покистон ҳукумати Фаластин халқини ҳозирги оғир дамларда қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, — дейилади ҳукумат баёнотида.