Покистон ҳукумати Африкада Эбола вируси тарқалаётгани сабаб мамлакат аэропортларида санитария назоратини кучайтирди. Бу ҳақда Dawn нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш вазири Мустафо Камол вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатга кириб келаётган йўловчилар учун қўшимча текширув чораларини жорий этишни буюрган.
Шунингдек, Африка давлатларига саёҳат қилишни режалаштираётган фуқароларга расмий саёҳат тавсияларини диққат билан ўрганиш тавсия этилган.
Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Эбола аниқланган давлатлар билан ҳаво қатнови чеклангани сабаб вируснинг мамлакатга кириб келиши хавфи пастлигича қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Покистонда ҳозиргача Эбола касаллиги қайд этилмаган.
15 май куни Конго Демократик Республикаси ва Уганда ҳудудида Эбола эпидемияси эълон қилинган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозиргача 175 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган ва тахминан 750 та гумонли ҳолат қайд этилган.