Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди. Қурбонлар бор

A A A
Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди. Қурбонлар бор

Покистон 18 март куни Афғонистоннинг бир қанча вилоятларига ҳаво ҳужумлари уюштирди. Бу ҳақда Tasnimnews хабар берди.

Бу ерда “Покистон Толибон”лари жойлашгани айтилмоқда. Ҳужумда, Леман ҳудудидаги бир уй нишонга олинган, у ердаги саккиз нафар аёл ва болалар ҳалок бўлган.

Пактия вилояти аҳолиси низо маҳаллий вақт билан соат еттида бошлангани ва ҳудуд аҳолиси Покистондан отилган ракеталар туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлганини айтмоқда.

“Толибон” муносабати

“Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Покистоннинг Пактика ва Хост вилоятларидаги чегара ҳудудларига ҳаво ҳужуми уюштирганини тасдиқлади ва саккиз киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳужумларда “Покистон Толибон”лари ўрнига қочқинлар уйлари нишонга олингани, натижада аёллар ва болалар ҳалок бўлгани таъкидланмоқда.

“Бундай ҳужумлар Афғонистон суверенитетини бузиш ҳисобланади ва бу давлат назорат қила олмайдиган ёмон оқибатларга олиб келади. У Покистоннинг янги ҳукуматидаги ҳарбий генералларнинг шафқатсиз хатти-ҳаракатлари туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатларни бузмасликни сўраймиз”, — деди Мужоҳид.

Ҳаво ҳужумларидан сўнг Дуранд чизиғида тўқнашувлар бошланган. “Толибон” Данд-о-Патан вилояти (Пактия) ҳудудидан Покистон ҳудудини артиллерия ва миномётлардан ўққа тутмоқда, покистонликлар бунга жавоб қайтармоқда.

Киритилди: 13:31 18.03.2024. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!