Покистон шанба куни Абдали баллистик ракетасини синовдан ўтказди.
Бу ҳақда Покистон ҳарбийларига таяниб, Associated Press хабар берди.
Ҳисоботга кўра, "ер-ер" синфидаги ракета 450 км масофани босиб ўтган.
Покистон ҳарбийларининг билдиришича, учириш ракетанинг "оператив тайёргарлиги ва асосий техник параметрлари", жумладан, унинг илғор навигация тизими ва яхшиланган маневр қобилиятини синаб кўришга қаратилган.