Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Сербия президенти Александр Вучич ва Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага келишини "қаҳрамонлик" деб атади.
"Бизнинг давримизда, айниқса, Вучич ва Фицо ҳақида гапирадиган бўлсак, бу шунчаки қаҳрамонлик," - деди Песков Биринчи канал эфирида.
Унинг таъкидлашича, Европа етакчилари "бу очиқ босимга қарамай, Ғалаба кунига муносиб ҳурмат кўрсатиш учун ўзларининг суверен иродасини намойиш этдилар," унинг фикрича, бу "энг юқори баҳога лойиқ."