Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Песков Россияга мигрантлар кераклигини айтди

Песков Россияга мигрантлар кераклигини айтди

"Мигрантлар биз учун эҳтиёж. Гап шундаки, Россияда демографик вазият жудаям кескин. Биз дунёдаги энг катта давлатда яшаймиз, лекин бизда аҳоли кам. Динамик тараққиёт ва барча ривожланиш режаларини амалга оширишимиз учун бизга ишчи кучи керак. Биз уларни кутиб оламиз", — деди Кремл матбуот котиби “РИА Новости”га.

"2024 йил март ойида Крокус Сити Холлдаги терактда Тожикистондан келган муҳожирлар айбланганидан сўнг Россия ҳукумати мигрантларга қарши бир қатор чоралар кўрди. Давлат Думаси ноқонуний миграция учун жазони кучайтирувчи ва никоҳ орқали Россияда яшаш учун рухсатнома олишни чекловчи қонунлар тўпламини тасдиқлади. Шунингдек, Россиядаги мигрантларни чиқариб юбориш учун янги махсус режим қабул қилинган. Бу ҳаракатлар Россия меҳнат бозорида кадрлар танқислигини янада кучайтиради", деб ёзади “Медуза”.

Киритилди: 19:52 22.11.2024. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!