Россия Украинанинг Днепр шаҳрига камида битта ракета билан ҳужум қилди, деб хабар берди Украина ҳаво кучлари.
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Москва шаҳарга янги ўрта масофали ракета учиргани ҳақида айтганидан кейин содир бўлган янги ҳужумда қандай турдаги ракета қўллангани ҳали аниқ эмас.
Телеграмъдаги постида Украина ҳарбий-ҳаво кучлари снаряд Днепр томон катта тезликда учаётганини маълум қилди. Шаҳарда портлаш овозлари эшитилди, дея хабар берди Суспилне жамоат телерадиокомпанияси. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Днепрда ракета ишлаб чиқарувчи Пивденмаш жойлашган.