Германия канцлери Олаф Шольц Россиянинг ўрта масофага мўлжалланган «Орешник» баллистик ракетасини жанговар синовдан ўтказганига муносабат билдирди.
Германия канцлери Берлинда бўлиб ўтган Германия Социал-демократик партияси конгрессида сўзлаган нутқида: «Бу уруш қанчалик хавфли эканини ҳаммамиз яқинда рўй берган кескинлашувдан кўриб турибмиз,» - деди, «Даҳшат. Даҳшатли эскалация,» - деди Шольц Россия ракетаси қўлланилишига изоҳ берар экан.