Россия Ядровий хавфни камайтириш миллий маркази (НЦУЯО) орқали "Орешник"нинг ишга туширилиши ҳақида АҚШни автоматик равишда огоҳлантирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Россия томони америкаликларни "Орешник"ни автоматик равишда ишлайдиган ва Америка Қўшма Штатларидаги шунга ўхшаш тизим билан доимий алоқада бўлган Ядровий хавфни камайтириш бўйича Россия миллий маркази орқали ишга туширилиши ҳақида огоҳлантирди", — деди Песков. "Огоҳлантириш автоматик режимда ишга туширилишидан 30 дақиқа олдин юборилган", - дея аниқлик киритди у.