Бу ҳақда АҚШ Пентагон расмий вакили Сабрина Сингх маълум қилди.
"РС-26 “Рубеж” ўрта масофага учувчи баллистик ракета бўлиб, ядро каллагини ташишга қодир ҳисобланади. У алоҳида жанговар каллаклар билан жиҳозланган. Тахминларга кўра, ракетани ишлаб чиқиш 2006 йилда бошланган ва унинг биринчи синови 2011 йилда бўлиб ўтказилган", деб ёзади Defense Express.
Нашрнинг қайд этишича, Россия РС-26 “Рубеж”ни яширин тарзда ишлаб чиққан, чунки бундай ракетанинг яратилиши “Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш” бўйича Россия-Америка шартномасини бузиш ҳисобланади. Ушбу шартнома эса ракета ишлаб чиқилганидан бир неча йил ўтиб, 2019 йилда бекор қилинган.