Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғарб оммавий ахборот воситалари Россия президентининг мурожаатига қандай муносабат билдирди?

Ғарб оммавий ахборот воситалари Россия президентининг мурожаатига қандай муносабат билдирди?

Ғарб оммавий ахборот воситалари Россия президентининг мурожаатига муносабатларини бир жойга жамладик.

▪️The Washington Post: Путиннинг нутқи нафақат Вашингтон, балки Киевнинг Ғарбдаги бошқа иттифоқчилари учун ҳам огоҳлантиришдир.

▪️Forbes: Журнал "сирли" рус ракетасининг Днепропетровскдаги нишонга тегишида яширинган кинояни таъкидлайди, у "Украина ва унинг иттифоқдошларига руҳий зарба" деб атайди.

▪️The Wall Street Journal: АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали мулозимига таяниб, ракета зарбасини "сигнал" деб атади.

▪️Le Parisien: Путин бу баёноти билан шубҳага ўрин қолдирмади - Россия Федерацияси Украина ва унинг иттифоқчилари билан можаро ривожланишининг ҳар қандай сценарийсига тайёр.

▪️El País: Путин янги қуролларига катта ишонч билдирган. Газета унинг бугунги кунда дунёда ҳеч қандай қарши чоралар йўқлиги ҳақидаги сўзларини таъкидлайди ва телемурожаат "халқ ва бутун дунё учун" мўлжалланганлигини қўшимча қилади.

▪️Bild: Нашр “ракета ҳақида ҳанузгача маълумот йўқ” деб шикоят қилмоқда.

Киритилди: 19:02 22.11.2024. Ўқилди: 1811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!