Давлат думаси депутати Андрей Гурулев, Украинага ATACMS узоқ масофали ракеталарини Россия ҳудуди ичкарисига зарба беришга рухсат этилганига жавобан, Россия АҚШга намойишкорона тарзда ядровий зарба бериши зарурлигини билдирди.
"Сизни ишонтириб айтаманки, қайтиш бўлмайди. Чунки Россияда мавжуд бўлган [ядро] арсенали 100 фоиз - Байденни ва Трампни ядровий қуролдан тийиб туради," - деди Гурулев "Владимир Соловёв билан якшанба оқшоми" эфирида.
Шундан сўнг, депутатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россияга ATACMS ёки "Storm Shadow" ракеталарини отишни хоҳламайди.