Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Песков: "Москва ва Вашингтон ўртасидаги ишонч телефони ишлатилмайди"

Песков: "Москва ва Вашингтон ўртасидаги ишонч телефони ишлатилмайди"

Кубадаги ракета инқирозидан сўнг яратилган Кремль ва Оқ уй ўртасидаги ишонч телефони ҳозир ишламаяпти.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Ҳозирда ушбу алоқа каналидан фойдаланилмоқдами, деган саволга у салбий жавоб берди. "Йўқ. Бизда икки президент, Россия ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида алоқа учун махсус хавфсиз линия мавжуд", - дея тушунтирди Кремль вакили.

Песковнинг таъкидлашича, ҳозир бу линия орқали ҳеч қандай алоқа йўқ, ҳатто фавқулодда алоқалар ҳам. "Йўқ", деди у тегишли саволга жавоб бериб.

Кремль сайти маълумотларига кўра, Путиннинг АҚШ раҳбари билан сўнгги телефон мулоқоти 2022 йил 12 февралда бўлиб ўтган. У Жо Байден билан бир соатдан ортиқ суҳбатлашди, асосий мавзулар Россия учун хавфсизлик кафолатлари ва Украина атрофидаги вазият бўлди. Шунингдек, Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳақида ҳам сўз борди.

Вашингтон-Москва ишонч телефони Кубадаги ракета инқирозидан кейин СССР ва АҚШ раҳбарлари ўртасида фавқулодда музокаралар ўтказиш учун яратилган. У 1963 йил 30 августда иш бошлаган. Совуқ уруш даврида линия фавқулодда вазиятларда яхши хизмат қилган, бироқ сўнгги йилларда Россия ва АҚШ президентлари керак бўлганда тўғридан-тўғри телефон орқали мулоқот қилишган.

Киритилди: Бугун 08:46. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!