Франциянинг Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб репортаж суратга олишни режалаштираётган "Известия" газетаси мухбирларига виза беришдан бош тортиши Россия оммавий ахборот воситалари фаолиятига нисбатан камситиш сифатида баҳоланиши мумкин.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бу мумкин ва зарур", деди у "Известия" мухбири ва операторига "уларнинг иши жамоат тартиби ва Европа Иттифоқининг ички хавфсизлигига таҳдид солади" деган баҳона билан виза беришдан бош тортиши Россия ОАВларига нисбатан камситиш сифатида баҳоланиши мумкинми, деган саволга жавоб бераркан.