Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пентагон Украина учун Raytheon Technologies ракеталарини сотиб олади

Пентагон Украина учун Raytheon Technologies ракеталарини сотиб олади

Пентагон Американинг Raytheon Technologies мудофаа компанияси билан AMRAAM ўрта масофага мўлжалланган ҳаво-ҳаво ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича 3,5 миллиард долларгача шартнома имзолади.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Шартнома Raytheon Technologies Corp.нинг Аризона штати Туксон шаҳридаги бўлими билан тузилган ва мумкин бўлган рағбатлантирувчи тўловлар билан белгиланган нархни назарда тутади. Шартнома жангчилар учун мўлжалланган ўрта масофали илғор ракеталарни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Ҳужжатга кўра, ракеталар нафақат Украинага, балки бошқа қатор давлатлар, жумладан Дания, Бельгия, Япония, Нидерландия, Канада, Финляндия, Германия, Венгрия, Испания, Полша, Швеция, Тайван, Литва, Буюк Британия, Австралия, Швейцария, Исроил ва Қувайтга ҳам етказиб берилади.

Киритилди: 09:50 01.08.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!