Пентагон трансгендерлигини тан олган тахминан минг нафар ҳарбий хизматчини ишдан бўшатмоқда. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Телеканал бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг тегишли буйруғига таяниб хабар бермоқда.
"Шунингдек, ушбу буйруқда ҳали ўзини расмий равишда трансгендер деб эълон қилмаганларга армия сафидан чиқиб кетиш учун 30 кунлик муҳлат берилади. Мудофаа вазирлиги тиббий ёзувларни текширишни бошлайди, шунда трансгендерлигини яширганлар аниқланади", дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШ Олий суди президент Доналд Трамп маъмуриятига трансгендерларнинг ҳарбий хизматда бўлишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарган эди.