АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг маслаҳатчиси Дэн Колдуэлл маълумотларнинг сизиб чиқиши учун маъмурий таътилга чиқарилган.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
АҚШ расмийси агентликка маълум қилишича, Колдуэлл сешанба куни Мудофаа вазирлигидаги маълумотларнинг сизиб чиқишини текшириш пайтида аниқланганидан кейин Пентагондан четлаштирилган.
Манбанинг айтишича, Колдуэлл "маълумотни рухсатсиз ошкор қилгани" учун маъмурий таътилга чиқарилган. Агентлик манбаси сизиб чиққан маълумотларнинг моҳиятини аниқламади. Шунингдек, у тергов давом этаётганини айтди.
Апрель ойи бошида Пентагоннинг Бош инспекторлик идораси Signal мессенжерида АҚШнинг Ямандаги ҳарбий зарбалари ҳақидаги маълумотлар сизиб чиққани бўйича текширув бошлади. Офиснинг таъкидлашича, текширувдан мақсад мудофаа котиби ва Пентагоннинг бошқа расмийлари тижорат мақсадларида хабар алмашиш иловаларидан фойдаланиш қоидалари ва тартибларига қай даражада риоя қилганликларини аниқлашдан иборат.