Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.
Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Шовот тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда.
Натижада, шовотлик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 11.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Э.дан ундирувчи М.М. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ш.Э. бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2025 йил апрель ойидан 2030 йил апрель ойига қадар ҳисобланган 114.108.365 сўм алимент пулларини тўлаб берди.