Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди

A A A
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги хорижликларнинг мақомини тартибга солиш муддатини узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади

Ҳужжат матни Россия норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Фармон билан “Россия Федерациясида чиқариб юбориш режими қўлланилиши муносабати билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонуннинг айрим қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқаролари ўз мақомларини 2025 йил 10 сентябргача қонунийлаштиришлари зарур, акс ҳолда улар депортасия қилинади. Дастлаб бунинг учун 2025 йилнинг 30 апрел санаси белгиланган эди.

Киритилди: 11:10 29.04.2025. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!