Пентагон биринчи марта "Рамштайн" форматидаги Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида бевосита иштирок этмаяпти.
11 апрель куни НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи давлатлар гуруҳининг 27-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Учрашувга Буюк Британия раислик қилмоқда, Америка томонидан эса, Politico нашрининг ёзишича, фақат АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Меттю Уитакер иштирок этмоқда.
Илгари бу ерда АҚШ етакчи роль ўйнаган, бироқ Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши билан Вашингтон аста-секин форматдан узоқлашмоқда, дея таъкидлайди журналистлар.
"Мудофаа вазири Пит Хегсет жума куни Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича кўп томонлама учрашувга ушбу гуруҳни бошқарган ўзидан олдинги Ллойд Остиндан фарқли ўлароқ, шахсан эмас, масофадан туриб қўшилишни режалаштирмоқда," - дейилади материалда.