АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагонда ҳарбий идора устуворликларини белгилайдиган махфий ҳужжат тарқатган. Тhe Washington Post нашрининг ёзишича, ушбу ҳужжатга кўра, асосий таҳдид Хитой деб ҳисобланади, Россияни жиловлаш эса асосан Европадаги иттифоқчи давлатларга топширилиши керак.
Нашр кўриб чиққан махфий ҳужжат вақтинчалик миллий мудофаа бўйича стратегик қўлланма ҳисобланади. Унда Ҳегсет Хитойни "Пентагон эътибор қаратиши керак бўлган ягона таҳдид" деб атайди. Унга кўра, "Хитойнинг Тайванни босиб олишини рад этиш ва шу билан бирга АҚШ ҳудудини ҳимоя қилиш – ягона асосий сценарий" ҳисобланади.
Пентагон кучларни режалаштириш консепцияси фақат Хитой билан бўлиши мумкин бўлган катта давлатлар ўртасидаги уруш эҳтимолини ҳисобга олади. Ҳужжатга кўра, Россия таҳдиди асосан Европа иттифоқчи давлатларига топширилади.
Бундан ташқари, Пентагон Европа, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиёдаги иттифоқчиларига босим ўтказиб, улардан мудофаа учун кўпроқ маблағ ажратишни ва Россия, Шимолий Корея ҳамда Эрон таҳдидларига қарши асосий санкцияларни ўз зиммаларига олишни талаб қилади.