Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Педагог ходимларга 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилади

Педагог ходимларга 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилади

Педагог ходимларга 1-октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлари куни“ муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши қайд этилган.

➡️ Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўмни ташкил қилади.

✔️ Яъни, педагог ва раҳбар ходимларга “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлари куни“ муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача миқдорида мукофот пули берилади.

Киритилди: 21:50 26.09.2026. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!